Ўзбекистон ва Қирғизистон «Тошкент – Рыбачье» йўловчи поездини ишга тушириш ҳақида келишиб олди. Поезд ёзги мавсумда ҳаракатланади.
Айни дамда томонлар поезд жадвали ва тарифларни мувофиқлаштиришмоқда. Рейслар «Ўзбекистон темир йўллари» составлари билан амалга оширилади.
Ўзбекистондан Қирғизистонга йўналиш Қозоғистон ҳудуди орқали ўтади.