АсосийSUG'DIYONA

ҲАЁТ ҲАҚИҚАТЛАРИ...

'ҲАЁТ ҲАҚИҚАТЛАРИ...'ning rasmi

Дунёдаги ҳар бир кунимиз – дарс. Одамларга, мол-давлатга боғланиб қолишимиз билан – улар бизнинг қўлимиздан чиқиб кета бошлайди. Баъзан қўйиб юборишни ҳам ўрганиш лозим.

***

Нимагаки эътибор берсак, у катталашиб кетаётганга ўхшайди. Шу жумладан, кичик бахтсизлигу, бахт ҳам. Демак, яхши нарсаларга кўпроқ эътибор қаратишимиз лозим.

***

Бизнинг вазифамиз – дунёни ўзгартириш эмас, ўзимизни ўзгартира билишдир. Шундагина атрофимиздаги олам ҳам ўзгара бошлайди.

***

Нафақат ғалаба, балки мағлубият ҳам бизга кўп нарсани ўргатади, чунки биз унинг дарсларини узоқроқ фурсат ёдда сақлаймиз ва хатоларимизни тўғирлаш ҳаракатида бўламиз.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Бошқа янгиликлар