1

“БИР ЙИЛДА БИР МАРТА, АММО...”

САЛОМАТЛИК 19.12.2017, 17:32
“БИР ЙИЛДА БИР МАРТА, АММО...”
— Бир йилда бир марта оёғимнинг бармоқлари орасида қичишиш пайдо бўлади. Гоҳи ёзда, гоҳида эса қишнинг сўнгги ойларида бошланган безовталик замбуруғга қарши суртмалардан сўнг ўтиб кетади, аммо яна такрорланиши хавотирга солаяпти. Бармоқ орасидаги замбуруғдан буткул халос бўлишнинг чораси борми? Нега йилига қайталанишини тушунтириб берсангиз?..

А.Шокиров, Самарқанд вилояти

Рустам ЗОКИРОВ, шифокор-дерматовенеролог:

— Замбуруғга қарши даволаш чоралари бажарилгач, ҳар икки ҳафтада уч марта таҳлил топширилади. Таҳлил хулосаси “манфий”, яъни замбуруғ топилмади, деган натижани кўрсатсагина муолажа самарали якунланди, деб ҳисобланиши мумкин. Безовталикнинг қайталаниши эса кўпинча кийилган пойабзалнинг етарлича дезинфекция қилинмаслиги оқибатида юз беради.

Бундан ташқари, оила аъзоларидан бирида замбуруғ билан касалланиш ҳолати мавжуд бўлса, бошқаларнинг зарарланишига олиб келиши мумкин. Замбуруғлар намликни яхши кўради, агар мунтазам равишда ҳаво ўтказмайдиган оёқ кийим, синтетик пайпоқлардан фойдалансангиз, терида юзага келган намлик туфайли замбуруғлар кўпаяди. Айтилганлардан келиб чиққан ҳолда, яна бир марта тиббий кўрикдан ўтинг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1