1

Ўзбекистонда ишсизлар сони 2013 йилда 639,7 минг кишини ташкил қилди

ЖАМИЯТ 25.03.2014, 10:34
Ўзбекистонда ишсизлар сони 2013 йилда 639,7 минг кишини ташкил қилди

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан тақдим этилган дастлабки маълумотларга кўра, 2013 йилнинг январ-декабр ойларида иқтисодиётда банд бўлган аҳоли сони 12523,3 минг кишини ташкил қилди ва 2012 йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 фоизга ошди.

Бандлар сонининг сезиларли ўсиш даражаси савдо, умумий овқатланиш, таъминот ва тайёрлов соҳасида (3,7 фоизга), уй-жой коммунал хўжалиги ва аҳолига маиший хизмат кўрсатишнинг ноишлаб чиқариш турида (3,6 фоизга), қурилишда (3,5 фоизга), транспорт ва алоқада (3,5 фоизга), қишлоқ ва ўрмон хўжалигида (3,3 фоизга) кузатилди.

Нодавлат секторида жами бандлар улуши 81,2 фоизга етди, бу кўрсаткич 2012 йилнинг шу даврида 80,7 фоизни ташкил қилган.

2013 йил декабр ойи оҳирига меҳнат идораларида иш қидирувчилар сифатида рўйхатдан ўтган аҳоли сони 5,4 минг кишини (2012 йилнинг шу даврида – 6 минг киши) ташкил қилди.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2007 йил 24 майдаги 106-сонли қарори билан тасдиқланган ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини ҳисобга олиш методикасига асосан аниқланган ишсизлар сони 2013 йил январ-декабрида 639,7 минг кишини ташкил қилди ва иқтисодий фаол аҳоли сонига нисбатан ишсизлик даражаси 4,9 фоизга тенг бўлди.

Республика миқёсида юқори ишсизлик даражаси Қорақалпоғистон Республикасида (ишсизлар сони – 40,3 минг киши ёки иқтисодий фаол аҳоли сонига нисбатан ишсизлик даражаси 6,2 фоиз), Андижон (68,5 минг киши ёки 5,4 фоиз), Самарқанд (76,2 минг киши ёки 5,3 фоиз), Хоразм (37,1 минг киши ёки 5,3 фоиз), Қашқадарё (58,3 минг киши ёки 5,2 фоиз), Наманган (49,6 минг киши ёки 5,2 фоиз), Сурхондарё (47,6 минг киши ёки 5,2 фоиз) ва Навоий (22,8 минг киши ёки 5,2 фоиз) вилоятларида кузатилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1