1

Юридик шахсларнинг чет элда ҳисоб очишлари учун махсус рухсат талаб қилинади

ЖАМИЯТ 25.03.2014, 11:25
Юридик шахсларнинг чет элда ҳисоб очишлари учун махсус рухсат талаб қилинади

Ўзбекистон республикасида юридик шахслар томонидан чет эл банкларида хориж ёки миллий валютада ҳисоб рақамини очиш учун рухсатномалар бериш тартиби тасдиқланди.

Norma.uz'нинг хабар беришича, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, чет элда ҳисоб рақам очиш учун рухсатнома Марказий банк томонидан берилади.

Ўзбекистоннинг дипломатик ва бошқа вакилликлари, Ўзбекистон Республикаси ташкилотларининг чет элдаги тижорат ёки хўжалик фаолияти билан шуғулланмайдиган вакилликлари фақатгина чет элда фаолият юритиш даврида рухсатномасиз ҳисоб рақамларини очишлари мумкин. Уларнинг чет элдаги фаолияти якунланганидан сўнг, ушбу ҳисоб рақами ёпилиши ва ҳисоб рақамидаги маблағ қолдиғи республика ҳисоб рақамларига ўтказилиши лозим. 

Шунингдек, вакиллик банклари халқаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳамда депозитларни жойлаштиришлари учун чет элда корреспондент ва бошқа ҳисоб-рақамларига эга бўлишлари мумкин. Ўзбекистон Республикаси резидентлари–юридик шахсларига уларнинг аризаларида кўрсатилган мақсаднинг амалга ошириш муддатига қараб чет элда ҳисоб-рақамларини очишга рухсат берилади. Тақдим этиладиган аризалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарор ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси томонидан имзоланган халқаро шартномаларига мувофиқ бўлиши лозим. Мазкур талаблар Марказий банк томонидан бериладиган рухсатнома учун асосий шартлардан биридир. 

Қарорда ушбу ҳисоб-рақамларидаги маблағлар, шу жумладан электрон кўринишдаги маблағлар ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш муддатлари белгилаб берилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1