АсосийJamiyat

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ИШОНЧ РАҚАМЛАРИ ОРҚАЛИ НАЗОРАТ ҚИЛИНАДИ

'ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ИШОНЧ  РАҚАМЛАРИ ОРҚАЛИ  НАЗОРАТ ҚИЛИНАДИ'ning rasmi

Ўзбекистон республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралда қабул қилинган «Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2777-сонли қарори аҳолига тўловларни амалга оширишда қулайлик яратишга қаратилган.

Ушбу қарорга асосан 2017 йилнинг 1 мартидан бошлаб чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ўз фаолиятини аҳолидан тўловларни банк пластик карточкалари орқали қабул қиладиган ҳисоб-китоб терминаллари ўрнатмасдан амалга оширилиши тақиқланди.

Агар чакана савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субектлари томонидан сотилаётган товарлар ва кўрсатилаётган хизматлар учун нақд пул ёки пластик карточкалар орқали тўлов шаклига қараб нархларни сунъий равишда ошириш ёки камайтириш ҳолатларига йўл қўйилса, бу ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланишнинг белгиланган тартибини бузиш деб ҳисобланиб, энг кам иш ҳақининг 30 баробари миқдорида жарима қўлланишига сабаб бўлади.

Қарорга мувофиқ, давлат солиқ хизмати органлари томонидан тадбиркорлик субектларида нақд пул ёки пластик карточкалар орқали тўлов шаклига қараб сунъий равишда нархларни ошириш ёки камайтириш, назорат-касса машиналари, ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш, шунингдек, белгиланган тартибдаги талонлар ва харид чеклари берилиши, нақд пул тушумларини тўлиқ ва ўз вақтида инкассация қилиниши юзасидан ташкил этиладиган текширувлар Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши рухсатномаси асосида ўтказиладиган солиқ текширувлар ҳисобланмаслиги белгилаб қўйилди.

Бундай назорат тадбирларини амалга оширишда биринчи навбатда ҳуқуқбузарлик профилактикасига асосий эътибор қаратилиб, ҳужжатли текшириш ўтказиш қатъиян маън этилади.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, яна бир бор эслатиб ўтамиз:
агар сотиб олган маҳсулотингиз учун харид чеки бермаган, тўловларни банк пластик карточкалари орқали амалга оширишни рад этган, нархларни асоссиз равишда оширган савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари ҳақида маълумотга эга бўлсангиз, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 244-98-98 рақамли «Ишонч телефони»га хабар беринг!

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар