АсосийJamiyat

​АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ: АЛИМЕНТДАН БЎЙИН ТОВЛАШ МУДДАТИ ҚИСҚАРТИРИЛМОҚДА ВА...

'​АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ: АЛИМЕНТДАН БЎЙИН ТОВЛАШ МУДДАТИ ҚИСҚАРТИРИЛМОҚДА ВА...'ning rasmi

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида маъқулланган қонунлардан бири бу Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонундир.

Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” каналида изоҳланишича, қонун билан алиментлар олишга эҳтиёжи бўлган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида алимент тўлашдан бўйин товлаш муддати 3 ойдан 2 ойга қисқартирилмоқда. Бу муддат тугагач алимент тўламаган шахс жиноий жавобгарликка тортилади.

Бундан ташқари, алиментлар тўланишини таъминлаш мақсадида Жиноят кодекси агар шахс алимент мажбуриятларини қоплаган тақдирда, уни жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги қоида билан тўлдирилди.

Оила кодексига бола таъминоти учун алиментлар кўчмас ёки кўчар мулк тарзида ёхуд бошқа қимматли ашёни бериш йўли билан олдиндан тўланиши мумкинлиги ҳақида норма киритилди.

Шунингдек хабарда қайд этилишича, ушбу қонун ҳақида қўшимча батафсил маълумот тез орада тақдим этилади. Қонун Президент томонидан имзоланиб, қонунда белгиланган тартибда эълон қилингач, юридик кучга эга бўлади.

    Бошқа янгиликлар