Жиянлар, дугоналарнинг, қўшнилар ва танишларнинг фарзандларига совға танлаётиб, чалкашиб кетмаслик учун болаларнинг ёшини инобатга олинг. Масалан:
- 1-2 ёшли болакайлар қўғирчоқлар, юмшоқ ўйинчоқлар, кубиклар, суратли китоблар, пирамидалар, челакчалар, шаклчаларни яхши кўришади.
- 2-3 ёшли болалар учун конструкторлар, мусиқий ўйинчоқлар, бўёқлар, идишлар, қўғирчоқ учун кийим ва мебель, бола дунёқарашини кенгайтирадиган ўйинчоқлар танланг.
- 3-4 ёшда болани мозаика, стол ўйинлари, калейдоскоп, машиналар, солдатчалар, қўғирчоқ учун коляска қизиқтиради.
- 4-5 ёшли қизалоқлар учун тақинчоқлар (масалан, соч учун), ўғил болалар учун эса болаларбоп лото ёки домино, бўяш учун ёғоч шаклчалар олиш мумкин.
- 5-6 яшар болалар болаларбоп соатлар, магнитли алифбо, азбука совға қилишса, хурсанд бўлишади.
- 6-7 ёшли болаларга эса болалар энциклопедияси ёки рюкзак ҳадя қилишингиз мумкин.
Шунингдек, совға танлашда фарзандингизнинг истакларини ҳам инобатга олинг.