1

«Манчестер Юнайтед» - «Манчестер Сити» - 0:3 (ВИДЕО)

СПОРТ 26.03.2014, 09:43
«Манчестер Юнайтед» - «Манчестер Сити» - 0:3 (ВИДЕО)

Англия Премьер-лигасининг 28-турининг қолдирилган  «Манчестер Юнайтед» - «Манчестер Сити» ўртасидаги учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг биринчи дақиқасидаёқ «Сити» бор кучи билан ҳужумга ташланди ва 45 сонияда Жеко Давид Де Хеа қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди, 0:1.

Мазкур голдан сўнг «Сити» тўпни ўз назоратига олди, «Юнайтед» бўлса жуда кам сонли бўлган қарши-ҳужумлардан ўз омадини излади.

Биринчи бўлимда жамоалар бошқа гол уришмади ва танаффусга йўл олишди.

Иккинчи бўлим боши ҳудди биринчи бўлим каби ўтди. «Манчестер Сити»нинг ҳужумлари, узатмалари, тактик чиройли ўйин ва Рио Фердинанднинг кетма-кет хатолари.

57 дақиқага келиб яна Жеко гол урди. Бурчак тўпи «Юнайтед» жарима майдонига етказиб берилди, Рио Фердинанддан қочишга улгурган босниялик футболчи дубл муаллифига айланди, 0:2. 

Мазкур икки голдан сўнг «МЮ» жонланди, улар ўйин тизгинини ўз қўлларига олишди, ҳужумлар уюштиришди, бироқ уларни якунлашда кўплаб муаммолар юзага келди.

90 дақиқада Яҳё Туре 0:3 ҳисобидаги якуний натижани ўрнатди. Шу тариқа, «Сити» 29 ўйиндан сўнг 66 очко тўплаб мусобақа жадвалининг иккинчи ўрнида боришмоқда.


АПЛ
Қолдирилган ўйин, 28-тур

Манчестер Юнайтед – Манчестер Сити 0:3 (0:1, 0:2)
Голлар: 0:1 – 1 Жеко, 0:2 – 56 Жеко, 0:3 – 90 Яҳё Туре.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1