1

«АЖРАШСАМ СЕПИМНИ ҚАЙТАРИШАР ЭКАН...»

САВОЛ-ЖАВОБ 21.12.2017, 18:37
«АЖРАШСАМ СЕПИМНИ ҚАЙТАРИШАР ЭКАН...»

Турмуш ўртоғим озодликдан маҳрум этилган. Қайнонам «Яшаттирмайман» деб ажраштириш пайига тушиб қолган. Ўғли қамоқда бўлса ажрим масаласи қандай ҳал қилинади? Қачон судга ариза берсам, ўшандагина кўчимни олиб кетишим мумкин экан. Шу тўғрими? Ариза беришдаги давлат божини ҳам мен тўлайманми? Бир танишим сен тўламайсан деганди.

Меҳрибон Исоқова, Олмалиқ шаҳри

Мазкур вазиятда мулкий давоингиз бўлмаса (сепни қайтариш) Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 43-моддаси 3-бандига асосан эр-хотиндан бирининг аризасига кўра ФҲДЁ бўлимига мурожаат этиш мумкин. Сепни қайтариш ҳақидаги даъво талаби билан эса фуқаролик судига ариза келтирасиз. Давлат божини кечиктириш масаласида ҳам ариза билан юзланиш мумкин бўлади.

Манба: «Sug’diyona» газетаси

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1