АсосийSport

“Реал” яна мағлубиятга учради ва 3-ўринга тушди(ВИДЕО)

Кеча Испания чемпионати доирасида “Барселона” ҳамда “Реал” клублари ўз учрашувларини ўтказишди.  

Чемпионатнинг 30-туридан ўрин олган “Севилья” ҳамда “Реал” жамоалари ўртасидаги учрашувда майдон эгалари 2:1 ҳисоби билан ғалаба қозонишди.

Ўйиннинг 14-дақиқасидаёқ Роналду меҳмонлани ҳисобда қолдинга олиб чиқди. Орадан 5 дақиқа ўтгач ”Севилья” аъзоси Бакка музвозанатни тиклади.

Иккинчи бўлимнинг 72-дақиқасида Бакка ушбу учрашувда ўзининг иккинчи тўпини киритди – 2:1. Учрашув охирига қадар Анчелотти шогирдлари таблодаги натижани ўзгартира олишмади.

“Барселона” эса ўз майдонида “Сельта” клубини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учрашувда Неймар 2 та тўп киритган бўлса, Месси ўз ҳисобида битта гол ёзиб қўйди.

 

    Бошқа янгиликлар