1

ЎЛДИРИЛГАН ЭГИЗАКЛАРНИНГ ОТАСИГА КАНДАЙ ЖАЗО БЕРИЛДИ?

ЖИНОЯТ 23.12.2017, 10:34
ЎЛДИРИЛГАН ЭГИЗАКЛАРНИНГ ОТАСИГА КАНДАЙ ЖАЗО БЕРИЛДИ?

Жиноят ишлари бўйича Олма-ота судида эгизак фарзандларини ўлдириб, жасадларини музлатгичда сақлаган ота-онанинг қотиллиги юзасидан суд эшитувлари ўтказилаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.

“Qalampir.uz” нинг ёзишича, суд ўз ишини якунлади. Ўлдирилган эгизакларнинг отаси, Ўзбекистон фуқароси Эмил Гилмутдинов 20 йиллик қаттиқ тартибли қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Унинг 34 ёшли рафиқаси Алла Волченкога алкоголизмдан мажбурий даволаниш, энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравар миқдорида жарима ҳамда 18 йиллик қамоқ жазоси белгиланди.

Уларнинг 2 ёшли ўғли Олма-ота ҳокимияти ҳузуридаги болалар муассасасига топширилади.

Таъкидлаш керакки, прокурор Гилмутдиновга умрбодлик қамоқ, Волченкога эса, 19 йиллик қамоқ жазоси сўраган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1