1

САМАРҚАНДДА РОССИЯДА БИРИНЧИ ЎРИНДА ТУРУВЧИ ПОМИДОР ЕТИШТИРИЛМОҚДА

ИҚТИСОДИЁТ 23.12.2017, 14:34
САМАРҚАНДДА РОССИЯДА БИРИНЧИ ЎРИНДА ТУРУВЧИ ПОМИДОР ЕТИШТИРИЛМОҚДА

Ўзбекистоннинг 2017-2021-йиллар учун мўлжалланган миллий ривожланиш стратегияси боғдорчиликни қўллаб қувватлаш, қишлоқ жойларда янги иш ўринлари яратиш, озиқ-овқат хавфсизлигини ошириш ва экспортни такомиллаштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Маблағидан Самарқанд вилоятида 58 фермер ва агрофирмага имтиёзли кредитлар берилди ҳамда 2800 га яқин фермер хўжаликлари Жаҳон банки томонидан молиялаштирилган, қадоқлаш, қайта ишлаш, совутиладиган омборлар ва кўчат етиштириш бўйича махсус хоналар каби хизматлар ва қулайликлардан баҳраманд бўлишди.


Самарқандлик ёш тадбирок Фирдавс Ражабов ҳам Жанубий Кореянинг илғор технологиялари асосида замонавий иссиқхона ташкил қилди. Компьютерлаштирилган иссиқхона. 1 гектар майдондаги иссиқлик, намлик ва сувга бўлган талаб автоматик бошқарилади.

“Grand Samarkand Seoul” МЧЖ Жаҳон банкининг 500,000 АҚШ доллари (4 триллион сўм) миқдоридаги кредити ва 173 000 АҚШ доллари (1,4 триллион сўм) ўз маблағлари ҳисобидан барпо этилган. Иссиқхонада 25 минг туп помидор кўчати ҳосилга кирди. Биринчи ҳосилнинг ўзидан 1,5 миллар сўмлик маҳсулот чиқаришни режа қилган.


“Pink Paradise”– пушти жаннат навли помидор пишиб етишганда пушти рангда бўлади. Ўзининг ажойиб таъми ва бозорбоп кўриниши билан ажралиб туради. Узоқ масофаларга ташишга яроқли. Тадбиркорлар помидорни январ ойидан бошлаб Россияга экспорт қилишни режалаштириган.

Фирдавс Ражабовга Кореядан келтирилган ултрабинафша нур тарқатувчи махсус лампалар помидор ҳосилини бошқа иссиқхоналардан бир ой олдин йиғиб олиш имконини беради. Лампалар тунда 30 % қуёш нури кучини беради. Демак, иссиқхонада туну кун етарлича иссиқлик бор.

Миллий ривожланиш стратегияси доирасида иннивоцион лойиҳаларни қўллаб қувватлашга эътибор қаратилаётгани тадбиркорларга катта кўмак бўлмоқда. Самарқанд вилояти бўйича газ таъминоти корхоналарининг ёрдами билан газлаштириш ишлари ҳам бажарилди. Ҳозирда иссиқхонани иссиқлик энергияси билан таъминлаш учун фойдали иш коэфценти 90%дан кам бўлмаган энергия тежайдиган қозонлар ўрнатилди.


- Ўзим аграр соҳада олий маълумотга эмасман. Бугунга қадар қарийб бир йил давомида иссиқхонани юритиш, фойда олишни ўргандим. Корейс тилини ҳам ўрганиб ҳамкорларим билан бемалол мулоқот қиламан. Тадбиркорларга яратилган имкониятдан фойдаланиш йўлидаги ҳаракатларим туфайли Кореялик ҳамкорлар билан шартнома имзоладим. Имтиёзли кредит олдим. 2017- йил ҳам тадбиркорларнинг йили бўлди,-дейди Фирдавс Ражабов.

LEE MUN WOO-Cowin Koreya LTD агрономи /Жанубий Корея/

-Биз Ўзбекистон, Ветнам, Хитой каби давлатлар билан шартнома имзолаб, иссиқхоналарда қўзиқорин, бодринг, помидор етиштирамиз. Ерингиз унумдор. Серқуёш ўлканинг иқлими биз кутган экспортбоп маҳсулот олишда катта ёрдам беради. Бугунги кунда Ўзбекистонда етиштирилган помидор Россияда биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Муътабар Нурмуҳаммедова

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1