1

ЎГАЙ ОТА УРГАН ҚИЗЧА ВАФОТ ЭТДИ

ЖИНОЯТ 24.12.2017, 09:00
ЎГАЙ ОТА УРГАН ҚИЗЧА ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси ходимлари томонидан 1989 йилда туғилган Нуриддин Ирисметов қўлга олинди, деб хабар берди Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

У 2017 йилнинг 9 октябрь куни Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ туманида жойлашган вақтинча истиқомат қилиб келаётган хонадонда шаръий турмуш ўртоғининг вояга етмаган қизини уриб, унга оғир тан жароҳати етказган. Бу ҳақда “Sof.uz” ёзмоқда.

Натижада қиз “бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши, бош мияга қон қуйилиши” ташхиси билан Республика нейрохирургия илмий марказига олиб борилган. Бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамай қиз шифохонада вафот этган.

Ҳозирда тўпланган ҳужжатлар, мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан қўзғатилган жиноят иши ҳужжатларига қўшиб кўриб чиқиш учун Тошкент вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимига юборилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1