Хитой пойтахтининг Тунчжоу туманида маҳаллий вақт билан 07:15да портлаш юз берди.
Ҳодиса оқибатида 11 киши жабрланди, бир киши ҳалок бўлди.
ИТАР-ТАССнинг Синьхуа агентлиги маълумотларига асосланиб хабар беришича, муассасада маиший газ портлаган. Портлаш оқибатида юзага келган ёнғин ҳозирда ўчирилган. Воқеа сабаблари ўрганилмоқда.





