1

ТОШКЕНТДАН НУКУСГА ЮБОРИЛГАН ДОРИ ВОСИТАЛАРИ НЕГА МАНЗИЛИГА ЕТИБ БОРМАДИ?

ЖИНОЯТ 28.12.2017, 11:07
ТОШКЕНТДАН НУКУСГА ЮБОРИЛГАН ДОРИ ВОСИТАЛАРИ НЕГА МАНЗИЛИГА ЕТИБ БОРМАДИ?

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза этувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда тиббий дори воситаларининг ноқонуний харакатига оид тезкор тадбир ўтказилди.

Тошкент-Бухоро йўналишида кетаётган Лочин Саданов (мақоладаги исм-шарифлар ўзгартирилган) бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинанинг юкхонасида ишлаб чиқарилиши ва сифати тўғрисида ҳеч қандай тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, ўзбек тилида маркировкаланмаган 14 турдаги дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Л.Садановнинг билдиришича, ушбу дори воситаларини у пойтахтлик “Малика” исмли аёлдан олиб, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида яшовчи “Гули” исмли аёлга етказиб бериши керак бўлган.

Ушбу “малҳам”лар “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизация давлат маркази” Давлат унитар корхонасининг хулосасига кўра, сотилиши тақиқланган ва тиббиётда қўлланилишига рухсат этилмаган ҳамда инсон ҳаёти ва соғлигига бўлган самараси кафолатли эмас.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ишлари давом эттирилмоқда, дея хабар тарқатган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати Ахборот хизмати.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1