​«ХОРИЖДА КЕЛИНИМИЗ БОР...»

САВОЛ-ЖАВОБ 29.12.2017, 16:42
​«ХОРИЖДА КЕЛИНИМИЗ БОР...»

Мурожатларга адвокат Нафиса ИБРАГИМОВА жавоб беради. Эслатиб ўтамиз, мутахассис изоҳи тавсиявий характерга эга.

— Ўғлим хорижда таҳсил олиш давомида хитойлик курсдошини ёқтириб қолиб, унга уйланди. Тўйда иштирок этолмаганимиз боис Тошкентга қайтишса, эл олдига дастурхон ёзиб, маълум қиламиз, дегандик. Бир неча ҳафталардан сўнг улар қайтишади. Аммо мени ўйлантираётгани бу эмас. Ўғлим хорижда никоҳдан ўтган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида тузилган никоҳ далолатномаси бизда тан олинадими? Шундан хавотиридаман?

Исми сир тутилади.

— Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида, бошқа давлатнинг қонун ҳужжатларига риоя қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўртасида тузилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролари билан чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ўртасида тузилган никоҳлар, агар никоҳни тузишга монелик қиладиган ҳолатлар бўлмаса, Ўзбекистон Республикасида ҳам ҳақиқий деб эътироф этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1