АсосийJamiyat

Тошкент -Киев-Тошкент рейси Украина айби билан бекор қилинди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси 1 апрел куни Тошкент-Киев-Тошкент йўналиши бўйлаб амалга ошириладиган парвозларни бекор қилди.

Миллий авиаташувчининг хабар беришича, мазкур ҳолат Украина авиация ҳукуматининг рухсат бермаганлиги сабабли юзага келган форс-мажор вазият билан боғлиқ бўлган. Айнан шу сабабдан 1 апрел куни Тошкент-Киев-Тошкент йўналиши бўйлаб амалга ошириладиган HY-741/HY-742 рейси бекор бўлган.

Авиакомпания мазкур рейс бўйича чипталарни қайта брон қилиш ёки қайтариб бериш бўйича ҳеч қандай йиғим ва жарималар олмайди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” йўловчилардан юз берган ноқулайлик сабали узр сўради.

    Бошқа янгиликлар