АсосийJamiyat

Тошкентдан Қрим пойтахтига парвозлар бекор қилинди

3 апрел куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг “Тошкент–Симферопол–Тошкент” йўналиши бўйлаб амалга оширилиши керак бўлган HY-747/HY-748 рейслари бекор қилинди.

Ушбу рейслар Қримда бўлиб ўтган Россия таркибига қўшилиш тўғрисидаги референдум натижаларига асосан аэропорт тузилмасининг қайта ташкил этилиши ҳамда Россия томонидан рухсат йўқлиги сабаб бекор қилинган, дея хабар беради “Газета.uz” нашри.

Ўзбекистон миллий авиаташувчиси Симферополга парвозларни ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари амалга оширган.

Йўловчилар мазкур рейсга ҳарид қилинган чипталарини қўшимча тўловлар ва жаримасиз қайта брон қилишлари ёки қайтариб беришлари мумкин.

 

    Бошқа янгиликлар