АсосийJamiyat

Тошкент-Киев-Тошкент парвозлари нима сабабдан бекор қилинганлиги маълум бўлди

Аввалроқ Тошкент-Киев-Тошкент йўналиши бўйлаб парвозлар бекор қилинганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Бугун мазкур ҳолатнинг тафсилотларини маълум бўлди, деб ёзади Anhor.uz нашри. Унга кўра, Украина авиация Вазирлиги “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг Украина давлат авиация хизматига ёзги мавсумда парвозлар амалга ошириш бўйича берган аризасини тегишли тартибда кўриб чиққан. Бироқ, парвозларни амалга оширишда чеклов муддатини қўйган».

Украина томони Ўзбекистон ва Украина ҳукуматлари ўртасидаги келишувга асосан икки ойга вақтинча руҳсат берган. Вақтинчалик рухсатнинг сабаби эса томонларнинг авиаташиш соҳасида бир қатор техник ва тижорий масалаларда бир тўхтамга кела олмаганликлари бўлган.

Украина яқин орада икки мамлакат авиация маъмуриятлари ўртасида музокаралар ўтказишни таклиф қилган.

Хабарда келтирилишича, «Украина икки мамлакат ўртасида авиаташиш учун вақтинча рухсат берганига қарамай “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Украинага рейсларни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилган».

    Бошқа янгиликлар