Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини илмга қўшган ҳиссаларини кўз олдига келтириб, юртбошимизни тушунгандайман”, деб ёзди.
«Халқаро Ислом олимлари ҳақида ўқиётган эдим. Қизиқиб биздан кимлар бор экан деб қидира бошладим. Давлатлар орасида Ўзбекистон деган ёзувни кўриб, бошқача бўлиб кетдим. Уларнинг исмларини (таажжубланарлиси, юртимиздан ягона вакил) кўрганда (Шайҳ Муҳаммад Содиқ – таҳририят), илмга қўшган ҳиссалари кўз олдимга келди.
Wikipedia’дан бошқа манбаларда бизнинг яқин йилларда Ислом бўйича халқаро тажрибага эга бўлган олимларимизни топиш мушкул. Бизнинг олтин силсиламиз ҳақида эшитмаган-да улар. Қайси олимлар ҳақида гап кетаётгани қуйидаги расмда қизил ранг билан белгилаб қўйилган», деб Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари яшаган вақтни (1952-2015) ёзди вазир ўринбосари ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Ислом оламининг йирик олими, машҳур уламо Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари 2015 йил 10 март куни Тошкент шаҳрида оламдан кўз юмган.






