1

ИИВ мутахассислари паспорт тизими масалаларида аҳоли билан бевосита мулоқотга чиқадилар

ЖАМИЯТ 04.04.2014, 12:36
ИИВ мутахассислари паспорт тизими масалаларида аҳоли билан бевосита мулоқотга чиқадилар

Республика ИИВ бош бошқарма ва бошқармалари мутахассислари билан бевосита мулоқот ташкил этилади.

Мазкур мулоқот ички ишлар идоралари фаолиятига доир турли масалалар юзасидан келиб тушаётган саволларни инобатга олган ҳолда уюштирилади, дея хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

Дастлабки бевосита мулоқот паспорт тизими масалаларига бағишланади. 

Мулоқот 8 апрел – сешанба куни соат 10.00 дан 12.00 гача бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг этакчи раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этадилар. 

Мутахассиларга қуйидаги телефонлар орқали мурожаат этишингиз мумкин:231-41-09, 230-34-07. факс 255-31-39. 

Саволлар олдиндан ёзма равишда ҳам қабул қилинади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1