1

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” баҳор-ёз жадвалига ўтди

ЖАМИЯТ 04.04.2014, 14:01
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” баҳор-ёз жадвалига ўтди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг ҳаво кемалари ҳаракати баҳор-ёз жадвалига ўтди.

Тижорат департаменти ва МАКнинг бошқа бўлинмалари томонидан тузилган янги парвозлар жадвалига асосан халқаро йўналишлар бўйича бир қанча ўзгартиришлар киритилган. Унга кўра, Рига-Нью-Йорк-Рига йўналишида парвоз ҳафтасига 2 мартадан пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Юртимизда сайёҳликликни ривожлантириш мақсадида шанба кунлари Франкфуртдан учиб келган рейслар Урганчга ҳам қўниб ўтади. Ҳудди шундай вазият жума куни Париждан, якшанба куни Миландан келадиган рейсларда ҳам кузатилади. Бундан ташқари, Тошкент-Женева рейси бекор қилинди, аммо Тошкент-Мадрид йўналиши учишда давом этади.

Токиога парвозлар ҳам қайта йўлга қўйилди. Улар чоршанба куни ҳамда пайшанбадан жумага ўтар кечаси, ҳафтада икки маротаба амал оширилади. Шунингдек, миллий авиакомпания Сингапурга, Куала-Лумпур орқали янги парвоз йўналишини йўлга қўйди. Ушбу янги парвоз чоршанба куни ҳамда пайшанбадан жумага ўтар кечаси амалга оширилади.   

МДҲ рейсларига тўхталадиган бўлсак, янги Урганч — Волгоград йўналиши киритилди ҳамда Тошкент-Владивосток рейси ҳам киритилиши режалаштирилди.

Мазкур жадвал жорий йилнинг 25 октябрига қадар амалга оширилади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1