Покистонда 9 ойлик болани суиқасд қилганликда айблашмоқда

ДУНЁ 05.04.2014, 14:48
Покистонда 9 ойлик болани суиқасд қилганликда айблашмоқда

Бу даврда болалар энди юришни ўрганишаётган бўлишади. Покистонда эса 9 ойлик бола суиқасд қилганликда айбланмоқда, дея хабар беради “Telegraph” нашри. 

Кичкинтой Муҳаммад Муса ва унинг оила аъзолари суиқасд қилганликда айбланишиб, суд олдида ҳозир бўлишди.

Бола ва унинг оила-аъзолари газ ҳисоблагични таъмирлаш учун уйга келган компания ходимларига тош отганликда айбланишмоқда.

Полиция инспектори бу воқеани бола ва унинг оиласи компания ходимларига нисбатан суиқасд қилди, дея судга шикоят хати ёзиб берган. Оила адвокати эса полиция ходимини ноўрин шикоят қилганликда айблади ва болага қўйилган айбловни олиб ташлашни суддан талаб қилган. Ўз навбатида суд полиция ходимини суд залидан четлаштирган ва болани гаров пули эвазига озод қилган. Шунга қарамай, бир ҳафтадан сўнг якуний ҳукмни тинглаш учун 9 ойлик бола унинг оила-аъзолари суд залига келишлари тўғри келади.

Покистон қонунига қўра,  жиноий жавобгарликка 12 ёшдан бошлаб тортилади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1