ИИВ йўл патрул хизмати ходимининг хизмат жараёнида ҳайдовчи билан қилган ноқонуний ҳаракати туширилган видеолавҳа Facebookнинг Водители Ташкента гуруҳида пайдо бўлди.
Ушбу лавҳада даставвал ўзини таништиришни истамаган ЙПХ ходимининг ҳайдовчига нисбатан қилган қўпол ҳаракати акс этган.
Ҳайдовчини тўхтатган ходим унга тўхтатганининг сабабини аввалига айтишни истамайди кейин эса у Ўзбекистон миллицияси эканлигини ҳамда унга ҳайдовчининг қаршилик кўрсатишга ҳеч қандай хаққи йўқлигини айтади.
Анча тортишувдан кейин ўз гувоҳномасини тақдим этган кичик сержант Эрпастиев Бахтиёр Муҳаммадиевич, ҳайдовчи машинасини очиб, унга куч ишлатмоқчи бўлади.
Бизни ҳайратга солгани, Ўзбекистон миллициясиман деб ўзини таништирган ЙПХ ходимининг фуқарога нисбатан тухмат қилгани ва қалтис сўкинишда айблагани бўлди, ваҳоланки, видеода бунинг акси намоён бўлган.
Ушбу видеолавҳадан хулоса чиқариш ҳар кимнинг ўзига ҳавола. Бизнинг хулоса эса гуруч курмаксиз бўлмайди...