Қозоғистон ва Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида яна бир нечта авиақатновлар йўлга қўйилади.
Бу ҳақда Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ерик Утембаев “Uzreport” телеканалига берган интервьюсига асосланиб “Казинформ” хабар қилди.
“Жорий йилда парвозлар географиясини кенгайтириш режалаштирилаяпти. Булар сайёҳлик имкониятлари нуқтаи назаридан жозибадор бўлган “Олмаота — Бухоро”, “Олмаота — Хива”, “Олмаота — Самарқанд” йўналишларидир”, дейди Ерик Утембаев.






