Адлия вазирлигининг берган ахборотига кўра, Президентнинг Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Фармонига асосан ёши 100 га тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига 2015 йилнинг 1 майидан бошлаб, ҳар ойда энг кам иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов тўлаш белгиланган.
-100 ёшга тўладиган фуқароларнинг пенсиясига қўшимча тўлов шахс 100 ёшга тўлган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб ҳар ойда ариза тақдим этмасдан қўшиб тўланади.
-Қўшимча тўловни тўлаш пенсияга устама ҳақларнинг сони ва миқдорларидан қатъи назар, амалга оширилади.
-Фуқаро томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган қўшимча тўловнинг ҳисобланган суммаси ўтган вақт учун энг кам иш ҳақи миқдорлари оширилиши ҳисобга олинган ҳолда охирги 12 ой учун бир йўла тўланади.