Афғонистонда президентлик сайловлари ўтганлиги тан олинди

ДУНЁ 08.04.2014, 11:15
Афғонистонда президентлик сайловлари ўтганлиги тан олинди

Афғонистонда бўлиб ўтган сайлов натижалари баъзи камчиликларга қарамай ўтди деб тан олинди.

Аввал хабар берганимиздек, 5 апрел куни Афғонистоннинг сайлов участкаларига “Толибон”ларнинг таҳдидларига қарамай миллионлаб афғонлар келишди. Сайлов даврида оммавий қирғинлар юз бермади, аммо участкалардан бирида бўлиб ўтган отишма оқибатида 6 киши ҳалок бўлди.

Овозларни ҳисоблаш бироз вақт олади, аммо расмий шахсларнинг таъкидлашларича, сайловга 12 миллион фуқародан 7 миллиони ташриф буюрган. Сайловнинг расмий натижалари фақат бир ҳафтадан кейин маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистонга 2001 йилдан толибонларнинг ҳукуматдан ағдарилганидан буён мамлакатга Ҳамид Карзай раҳбарлик қилиб келмоқда. Аммо, у учинчи муддатга сайлана олмайди. 

Давлатнинг янги раҳбарини жуда қийин масалалар кутмоқда. Масалан, янги сайланган президент халқаро иттифоқ ҳарбийларини мамлакатдан чиқиб кетиши ҳамда мамлакат хавфсизлигини таъминлаши керак бўлади.  

Сайловда уч нафар номзод ғалабага даъвогарлик қилмоқда. Улар - собиқ ички ишлар вазири Расул Залмай, собиқ молия вазири Ашраф Ғани Аҳмадзай ва собиқ ташқи ишлар вазири Абдулла Абдулла. Сайловда номзодлардан бири 50 фоиздан ортиқ овоз тўплай олмаса, 28 май куни сайловнинг иккинчи босқичи ўтказилади. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1