1

Хитойликлар дафн маросимлари учун актёрларни жалб қилишмоқда

ДУНЁ 08.04.2014, 12:29
Хитойликлар дафн маросимлари учун актёрларни жалб қилишмоқда

Хитойда оилалар дафн маросими учун махсус актёрларни жалб қилишмоқда. Улар марҳумнинг яқинлари бошқа ишлар билан банд бўлганда йиғлаб туриш мажбуриятини бўйниларига олишади. 

Хитой анъаналарига кўра, дафн маросимида марҳумнинг яқинлар катта овоз билан бақириб, йиғлашлари керак. Ушбу вазифани бажарувчи 7 нафар актёрларни тахминан 600 АҚШ долларига харид қилишлари мумкин. Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар бермоқда. 

Хитой эътиқодига кўра, марҳумнинг орқасидан йиғлашмаса оила шаънига иснод келтиради. Шу туфайли ушбу масалага нозик қарашади. Актёрлар асосан аёллардан иборат бўлиб, улар дафн маросимида ўзлари ҳам қариндошларни ҳам йиғлашга мажбурлашади. Актрисалар ушбу маросим учун махсус макияж ва либослар тайёрлашади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1