1

2011 ЙИЛДАН БУЁН ҚИДИРУВДА ЮРГАН “ОДАМФУРУШ” АЁЛ ҚЎЛГА ОЛИНДИ

ЖИНОЯТ 08.01.2018, 17:13
2011 ЙИЛДАН БУЁН ҚИДИРУВДА ЮРГАН “ОДАМФУРУШ” АЁЛ ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қидирув” тадбири давомида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги учун 2011 йилдан буён қидирувда бўлган Бухоро шаҳарда яшовчи, 1973 йилда туғилган Л.Ҳ. Бирлашган Араб Мамлакатларининг Дубай шаҳрида яшириниб юрганлиги аниқланиб, тезкор ходимлар томонидан қўлга олинди. “Одамфуруш аёл” Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилиниб, унга нисбатан қонунларда белгиланган жазонинг муқаррарлигини таъминлаш чоралари кўрилди.

Ўтказилган “Қидирув” тадбири давомида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги учун 2015 йилдан буён қидирувда бўлган, Ғиждувон шаҳар М.Ашрафий кўчаси 72-уйда яшовчи, 1977 йилда туғилган А.О. Россия Федерациясининг Москва шаҳрида яшириниб юрганлиги аниқланиб, қўлга олинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1