АсосийJamiyat

UZINFOCOM МАРКАЗИГА РАҲБАР ТАЙИНЛАНДИ

'UZINFOCOM МАРКАЗИГА РАҲБАР ТАЙИНЛАНДИ'ning rasmi

Улуғбек Тагалиев UzInfocom маркази директорининг биринчи ўринбосари ва директор вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. Infocom.uz маълумотига кўра, Тагалиев 2017 йилнинг декабрь ойида ушбу лавозимга тайинланган.

Улуғбек Тагалиев (1967 й.т.) 1984 - 1991 йилларда Тошкент электротехника институтида «Радиоалоқа, радиокўрсатув ва телевидение муҳандиси» мутахассислиги бўйича тахсил олган. 1995 йилда Тошкент электротехника алоқа институтининг аспирантурасини тамомлаган, техника фанлари номзоди.

Бунга қадар Тагалиев EcoSol Lab МЧЖда фаолият кўрсатган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар