1

Брюсселда Обаманинг бир кунлик меҳмонхона ҳаражати €1 миллионга тушди

ДУНЁ 08.04.2014, 14:02
Брюсселда Обаманинг бир кунлик меҳмонхона ҳаражати €1 миллионга тушди

АҚШ президенти Барак Обама Брюсселга ташрифи чоғида яшаган The Hotel меҳмонхонасига АҚШ давлат департаменти €1,1 млн.дан ортиқ пул тўлайди.

Ҳисоб 283 та хонада яшаган президентга ҳамроҳлик қилган хавфсизлик хизмати, алоқа ва логистика ходимлари учун тўланади.

ИТАР-ТАССнинг маълумотларига кўра, Обамани Бельгияга 24 соатли ташриф чоғида 900 кишидан иборат 45 та автомобил кузатган. ЕИ пойтахтига машиналар учта ҳарбий-транспорт самолётида келтирилган.

Брюссель бургомистри Иван Майернинг айтишича, шаҳар Обаманинг бир кунлик ташрифи учун €10 млн сарфлаган.

Обаманинг ташрифи бельгияликлардан хавфсизлик чораларини кучайтиришни талаб қилган –унинг ҳаракат йўналишининг ўзига қўриқлаш учун 350 нафар ҳарбий ва полициячилар сафарбар қилинган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1