1

ДУБАЙ ШАЙХЛАРИ НИМА УЧУН ҲАР ЙИЛИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНГА КЕЛАДИ? (ФОТО)

ЖАМИЯТ 09.01.2018, 09:33
Теглар: Фото
ДУБАЙ ШАЙХЛАРИ НИМА УЧУН ҲАР ЙИЛИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНГА КЕЛАДИ? (ФОТО)

Дубай шайхлари ов мавсумини ўтказиш учун ҳар йили Қорақалпоғистонга келади. Улар рухсатнома асосида Ўзбекистон Қизил китобига киритилган қушлар билан ҳайвонларни ов қилади. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Шайхлар ўзларининг оила аъзолари, ошпазлари, овчилари, хизматчилари жами юз-юз эллик нафар киши билан чодир қуриб, ов мавсуми ўтказиб туради. Араблар асосан овчи қуш – лочин ёрдамида тувалоқ овлашни анъана қилиб олган.

Овчи-шайхлар кўзлари яширилган лочин қушини қўлига тутиб, тувалоқни кўрганда лочиннинг кўзларини очади ва шу тарзда тувалоқлар овланади. Баъзилар арабларнинг бу қушни овлашини Қироллар ови, уларнинг миллий қадрияти деса, айримлар тувалоқ гўшти ва суяги инсон саломатлигини тетиклаштирадиган, қувватини оширадиган хусусиятга эга деб ҳисоблайди.

Тувалоқ қушлари Қорақалпоғистоннинг Устюрт ясси текислигида, Жануби-шарқий Қизилқумда, Зарафшон воҳаси, Сурхондарё, Шерободдарёларнинг қуйи қисмларида, Мирзачўл ва Далварзин чўлларида, Нурота тоғ этакларида учрайди.


Тувалоқ қуши Вазирлар Маҳкамасининг «Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ноёб ва йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги турлар сафига киргизилган.

Хорижий фуқаролар ва юридик шахслар учун қушнинг донаси 6000 АҚШ доллари миқдорида белгиланган.

Манбаларда араблар ов пайтида тартибларга жиддий амал қилиши ҳақида айтилади. Улар браконерлер ва бошқа овчилар каби очкўзлик қилмай, фақат белгиланган меъёрда ов қилишни одат этган. Улар бу қушларнинг йўқ бўлиб бораётганини яхши тушунади. Шу сабабли улар маблағ ажратиб, нафақат ўз юртида, балки бошқа мамлакатларда ҳам питомниклар ташкил қилади. Ўзбекистонда бундай питомниклар Бухоро ва Навоий вилоятларида мавжуд.














– 2016 йил мен юртимизга тувалоқ овлаш учун келган арабларни автомашинада белгиланган манзилга етказиб қўядиган бўлдим, – дейди нукуслик Қурол Қапесов. – Улар таом тайёрлашга катта эътибор қаратади. Шунинг учун таом пиширилаётганда унинг қандай ҳайвон гўштидан тайёрланаётганини сўрашади. Аммо, уларнинг ошпазлари пиширган таомлар жуда ширин булади.

Маълумотларга қараганда, тувалоқни Бирлашган Араб Амирликлари шайхлари Қозоғистон Республикаси ҳудудида ҳам ов қилиб туради.


Шарҳлар

Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

25.04.2024, 07:33

Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб...
Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1