1

ЙПХ ходимининг ҳайдовчига нисбатан қилган тухмати тасвирга олинди (ВИДЕО)

ЖАМИЯТ 08.04.2014, 14:53
ЙПХ ходимининг ҳайдовчига нисбатан қилган тухмати тасвирга олинди (ВИДЕО)

ИИВ йўл патрул хизмати ходимининг хизмат жараёнида қоидабузар ҳайдовчи билан қилган ҳаракати туширилган видеолавҳа Facebookнинг Водители Ташкента гуруҳида пайдо бўлди.

Ушбу лавҳада даставвал ўзини таништиришни истамаган ЙПХ ходимининг ҳайдовчига нисбатан қилган қўпол ҳаракати акс этган, деб ёзади pressnews нашри.

Ҳайдовчини тўхтатган ходим унга ўзини таништирмаган ҳолда ундан ҳужжатларни талаб қилади, ҳайдовчи тўхтатилганини сабабини билиш мақсадида унга мурожаат қилганда, ЙПХ ходими ўзини Ўзбекистон миллицияси эканлигини ҳамда унга қаршилик кўрсатишга ҳеч кимнинг хаққи йўқлигини айтади.

Анча тортишувдан сўнг ўз гувоҳномасини тақдим этган кичик сержант Эрпастиев Бахтиёр Муҳаммадиевич, ҳайдовчи машинасини очиб, унга куч ишлатмоқчи бўлади.

Pressnews нашрининг ёзишича, Ўзбекистон миллициясиман деб ўзини таништирган ЙПХ ходими фуқарога нисбатан тухмат қилиб, уни сўкканликда айблаган, ваҳоланки, видеода бунинг акси намоён бўлган.

Видеотасмани қуйидаги ҳаволада томоша қилиш мумкин.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1