1

Бир ойдан бери топилмаётган Малайзия “Боинг”и қаердалигини ўзбекистонлик фолчилар айтиб беришди

ЖАМИЯТ 08.04.2014, 15:39
Бир ойдан бери топилмаётган Малайзия “Боинг”и қаердалигини ўзбекистонлик фолчилар айтиб беришди

Мана бир ойдирки, Малайзия авиакомпаниясига тегишли бўлган “Боинг” самолётининг тақдири номаълумлигича қолмоқда, табиийки бу ҳолат барчани ҳавотирга солиб, мутахассисларнинг у билан боғлиқ турли фикр ва таҳминларига олиб келмоқда.

Uz24 таҳририяти ҳам бу муаммо юзасидан кўп йиллик тажрибага эга бўлган экстрасенслар билан фикр алмашишга қарор қилди.

Фолчи Гулноза Шомаҳмудова бу истеъдодни ўз бувисидан мерос қилиб олган. У йўқолган буюмларни топиш ҳамда келажакни олдиндан кўра билиш борасида ўз ишининг устаси. Унга мурожаат қилувчилар кўпчиликни ташкил қилади, унинг фоллари аксари ҳолларда ҳақиқатга яқин натижаларни кўрсатади. Гулноза ўз истеъдодини 19 ёшида кашф қилган. Фол очиш жараёни воқеа-ҳодиса ҳақида гапириб бериш давомида бошланади, экстрасенс воқеалар кетма кетлигини кўра бошлайди.

"Боинг-777" ҳақида Гулнозанинг қараши

“Жуда, жуда кўп қум, чўл бўлса керак... Кичкина орол. Самолёт ўзининг бош қисми билан қулаган. Ҳозирда ҳеч ким тирик қолмаган. Бу жой... Хитой, Ҳиндистон ва Таиланднинг орасида, қумли орол. Самолётдан фақат қолдиқлар қолган. Фалокат сабаби теракт эмас, самолётда техник носозлик юзага келган”, деб ёзади нашр.

Гулнозанинг фоли ҳақиқатга қанчалик яқинлиги фақат Боинг-777 лайнери қолдиқлари топилгандан сўнгина аниқ бўлади. Лекин ҳозирда қидирувлар кўпроқ Ҳинд океанининг жанубий ҳавзаларига қаратилган.

Россия НТВ телеканалида намойиш этилган "Битва экстрасенсов" телешоусидаги иштироки билан машҳур бўлган юртдошимиз Аброр Усмановнинг тахмини: 

“Мен самолётнинг сувга чўкканини ҳам, портлаганини ҳам кўрмаяпман, у ўғриланган. Қумлар билан қопланган мамлакатни кўряпман, атрофда ғорлар. Ҳудди самолётни яшириб қўйишгандай, даставвал мен бу жойни Ҳиндистон деган бўлардим ёки Покистон ва Эронга яқин жой. Яқин атрофда аҳоли яшамайди. Ташқаридан қараганда, бу ташландиқ авиабазага ўхшайди. Базадаги ангарларнинг бирига лайнер, бошқасига эса йўловчилар жойлаштирилган. Ҳозирча жиноятчиларининг сўнги мақсадлари аниқ эмас” – деб ёзади Uz24.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1