1

Марказий банк 5 минг сўмлик пул ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди

ЖАМИЯТ 08.04.2014, 16:36
Марказий банк 5 минг сўмлик пул ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди

Маълумки, 2013 йилнинг 1 июлидан муомалага киритлган 5 минг сўмлик пул ҳақида илк кунларданоқ ҳамюртларимиз ўртасида миш-мишлар пайдо бўлган.

Миш-мишлар ушбу банкнотда нуқсон борлиги ва кун келиб унинг муомаладан олиб ташланиши ҳақида бўлди.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Марказий банки расман баёнот берди.

Баёнотда келтирилишича, бу миш-мишлар асоссиз беш минг сўмлик банкнотнинг дизайни Олий Мажлис Сенати томонидан тасдиқланган ва ҳеч қандай нуқсони йўқ. Бу ҳақда Uz24 нашри "Soliq Info" нашрига асосланган ҳолда хабар берган.

Аввалроқ "Darakchi.uz" таҳририяти ҳам ушбу масалада Марказий Банк матбуот хизматига мурожаат қилган бироқ, ушбу мурожаат жавобсиз қолган.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1