1

“Кафолат” компанияси 2013 йилда шахсий суғурта турлари бўйича қарийб 253 мингта шартнома имзолади

ЖАМИЯТ 09.04.2014, 10:42
“Кафолат” компанияси 2013 йилда шахсий суғурта турлари бўйича қарийб 253 мингта шартнома имзолади

“Кафолат” давлат-акциядорлик суғурта компанияси Ўзбекистон Миллий матбуот марказида матбуот анжумани ўтказди.

“Кафолат” давлат-акциядорлик суғурта компанияси мамлакатимиз суғурта хизматлари бозорида ишончли ва барқарор фаолият кўрсатиб келмоқда. Компания мамлакатимиз бўйлаб ихтиёрий тиббий, ипотека суғуртаси, банклар ва банк ишини, экспорт шартномаларини комплекс суғурталаш, ижарадаги кўчмас мулкни суғурталаш каби 80 турдаги хизмат кўрсатмоқда.

2013 йилда шахсий суғурта турлари бўйича қарийб 253 мингта шартнома имзоланиб, 1,8 миллиард сўмдан зиёд суғурта пули кирим қилинди. Компания томонидан ушбу йўналишда олинган мажбурият қиймати 1 триллион сўмни ташкил этди. Жисмоний шахсларнинг 1900 дан ортиқ аризаси қисқа муддатларда кўриб чиқилиб, улар бўйича 426 миллион сўмдан зиёд маблағ тўлангани компаниянинг ўз ишига масъулият билан ёндашишидан далолат беради.

Матбуот анжуманида таъкидланганидек, 2014 йилда “Соғлом бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси доирасида “Болажон”, “Саломатлик” ва “Оилавий” каби янги суғурта турлари ишлаб чиқилиб, амалиётга кенг жорий этилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1