1

БУХОРОДА САВДО ДЎКОНИДАН ПУЛЛАРНИ ЎМАРИБ КЕТГАН АЁЛЛАР ҚЎЛГА ОЛИНДИ

ЖИНОЯТ 10.01.2018, 11:53
 БУХОРОДА САВДО ДЎКОНИДАН ПУЛЛАРНИ ЎМАРИБ КЕТГАН АЁЛЛАР ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Қоракўл туман ИИБга, Қоракўл тумани, Регеҳайдар МФЙда яшовчи, 1964 йилда туғилган Меҳмонов Мухтор Раҳмонович ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахслар Қоракўл шаҳар Деҳқон бозорида жойлашган унга тегишли савдо дўконидаги стол остида турган сумкасидан 7.600.000 сўм нақд пулларини ўғирлаб кетганликларини билдирган эди.

Мазкур ҳолат буйича олиб борилган тезкор суруштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни, Бухоро шаҳар Ф.Хўжаев МФЙ Қизилқум кўчаси 66-уйда яшовчи лўли миллатига мансуб 3 нафар аёллар, 1982 йилда туғилган Комилова Гулшохидил Қудратовна, 1976 йилда туғилганҚўлдошева Зухра Аскаровна ва 1990 йилда туғилган Эшонова Жамила Боқиевналар содир қилганликлари аниқланиб, улардан 7.600.000 сўм миқдоридаги пуллар ашёвий далил сифатида олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан Г.Комилова, З.Қўлдошева ва Ж.Эшоноваларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1