АсосийJamiyat

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИ МИНТАҚАДА УЗОҚ УМР КЎРИШ БЎЙИЧА ЕТАКЧИ

'ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИ МИНТАҚАДА УЗОҚ УМР КЎРИШ БЎЙИЧА ЕТАКЧИ'ning rasmi

Марказий Осиё мамлакатларида умр кўриш давомийлиги бўйича Ўзбекистон биринчи ўринда қайд этилди.

Бу ҳақидаги маълумотлар Халқаро алоқалар бўйича Қозоғистон кенгаши томонидан тақдим этилган “Марказий Осиёда 2018 йилдаги энг муҳим воқеалар” таҳлилий материалидан ўрин олди.

Унга кўра, Ўзбекистонда бу кўрсаткич 73,8, Тожикистонда 73,7, Қозоғистонда 72,4, Қирғизистонда 70,9 ва Туркманистонда 70,4 ёшга тенг бўлиши кутилаяпти. Ўз навбатида ҳаёт узвийлиги бўйича мазкур муддат Марказий Осиё давлатларида 90-йиллардагига нисбатан узайгани ҳам маълум бўлди.

Шунингдек, манбада келтирилишича, ўтган йилда минтақа аҳолиси сони 70 миллионлик маррани ортда қолдирди. Одамлар ёш тизимидаги бундай ўзгаришлар кўп жиҳатдан умр кўриш давомийлиги ортгани ва ўлим миқдорининг камайгани билан изоҳланаяпти. Қолаверса, жорий йилда Марказий Осиё мамлакатларида болалар сони ортиши таъкидлаб ўтилди. Масалан, ўтган йил бошида 14 ёшгача бўлган ёш авлод вакиллари қарийб 20,5 миллионга етиб, умумий аҳолининг 29 фоизини ташкил этганди. Жорий йилда эса бу кўрсаткич аҳолининг ўртача кўпайиш суръатлари сақланиб қолган ҳолда 30 фоизга етиши прогноз қилинаяпти.

    Бошқа янгиликлар