Ижтимоий тармоқларда Хитой полиция маҳкамаларидан бирида маҳбуснинг боши панжаралар орасига тиқилиб қолгани акс этган видео тарқалди, деб хабар берди Ria.ru нашри.
Кадрда икки нафар полиция ходимининг маҳбуснинг бошини панжара орасидан чиқаришга уринаётганлиги акс этган. Уларнинг уриниши фойда бермаганлигини кўрган маҳбус ваҳимага тушиб, йиғлаб юборган.
Хитой ОАВлари берган маълумотга кўра, маҳбус панжара “исканжаси”дан озод этилган. Унинг бирор тан жароҳати олганлиги маълум эмас. Эркакнинг қайси жинояти учун полиция маҳкамасига олиб келингани ҳам ошкор этилмаган.






