АсосийDunyo

iPhone X смартфони эгалари корпус ва дисплей оралиғига соч-соқоллари илиниб қолаётганидан шикоят қилишди

'iPhone X смартфони эгалари корпус ва дисплей оралиғига соч-соқоллари илиниб қолаётганидан шикоят қилишди 'ning rasmi

iPhone X эгалари смартфоннинг корпуси ва дисплей оралиғига сочлари ва соқоллари илиниб қолаётганидан шикоят қилишмоқда, деб хабар берди, Lenta.ru нашри.

Мазкур муаммони Reddit и Аpple ижтимоий тармоқлари фойдаланувчилари муҳокама этишди. Уларнинг сўзларига қараганда, смартфонни қулоқларидан олаётганда корпус ва дисплей оралиғига илиниб қолган соч-соқоллари юлиниб, жонларини оғритаётганидан шикоят қилишган.

iPhone X смартфони 2017 йилнинг ноябрь ойида савдога чиққан. Унинг эгалари смартфоннинг камчиликларидан бир неча марта шикоят қилишди. Бундан ташқари, дисплейнинг куйиб қолиши, яшил чизиқлар пайдо бўлиши, динамикадаги дефектлар, Face ID нинг яхши ишламаётгани каби муаммолар ҳам муҳокама этилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар