АсосийJamiyat

2015 йилдан Урганч билан Европани тўғридан-тўғри авиарейслар боғлайди

2013-2015 йилларда Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш дастури доирасида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси бир қатор янги рейсларни жорий этишни режалаштирди.

Podrobno нашрининг «Жаҳон» ахборот агентлигига таяниб хабар беришича, 2015 йилнинг 25 мартидан ҳафтада бир марта Тошкент-Вена-Урганч-Тошкент йўналишида парвозлар амалга оширилади.

Шунингдек, кейинги йилнинг 19 апрелидан ҳафтада икки маротаба Тошкент–Париж–Урганч–Тошкент авиапарвозлари амалга оширилади. 2015 йилнинг 28 мартидан эса ҳар ҳафта Тошкент–Мюнхен–Урганч–Тошкент рейслари бўйича парвозлар жорий этилади.

    Бошқа янгиликлар