АсосийJamiyat

S&P Ўзбекистон банкларидан бирига берган рейтингини қайтариб олиши мумкин

Standard & Poor’s халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистондаги ХОАТБ “Амирбанк”нинг кредит рейтингларини кузатишни тўхтатди, дея хабар беради Газета.uz нашри.

Агентликнинг бундай қарорга келишига сабаб банкнинг сўнгги даврлар учун молиявий ҳисобот, шунингдек, бугунги ва келгусидаги фаолияти тўғрисидаги бошқа маълумотлари ўз вақтида тақдим этилмаганлигидадир.

Самарқанд “Амирбанки”нинг оҳирги рейтинг даражаси “Барқарор” дея баҳоланган. Рейтингни ушлаб туриш учун банк ўзининг молиявий ҳисоботларини ва фаолият натижаларини тақдим этиши лозим, уч ой давомида банк томонидан ушбу маълумотлар тақдим этилмаган тақдирда берилган рейтинг қайтариб олинади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар