1

Зиёда сумалак баҳона ҳамкасбларини аҳилликка чорлади (ФОТО)

ШОУ-БИЗНЕС 10.04.2014, 17:00
Зиёда сумалак баҳона ҳамкасбларини аҳилликка чорлади (ФОТО)

Сўнгги йилларда ўзбек шоу-бизнесига хонандалар Зиёда, Мадина Мумтоз, Умидахон, Дилсўз, Малика Эгамбердиевадан иборат янги авлод кириб келди.

Улар нафақат санъати, балки тарбияси, одоби билан ҳам мухлисларнинг қалбидан ўрин эгаллай олди. Куни кеча “Ниҳол” мукофоти совриндори Зиёданинг хонадонида дошқозон тагига ўт қаланиб, сумалак қайнатилди.

Зиёданинг “Сумалак базми”га Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Раъно Ярашева, Мавлуда Асалхўжаева, Абдурашид Йўлдошев, Алишер Файз, хонандалар Умида Мирҳамидова, Юлдуз Турдиева, Дилдора Ниёзова, Жасур Умиров, Шохруххон, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Мадина Мумтоз, Умидахон, Дилсўз, Малика Эгамбердиева каби кўплаб хонандалар ташриф буюришди.

“Топган гул, топмаган бир боғ пиёз”, деганларидек ким қўлида гул билан, кимдир ширинликлар билан ташриф буюрди. Умидахон, Дилсўз, Малика Эгамбердиева эса давра марказини бўшатишмади. Умуман олганда санъаткорлар ўртасидаги бу каби аҳилликни кўриб кўзимиз қувнади. Сумалак баҳона дийдор ғанимат, деганларидек қозон тагига ўт қалаш-у, сумалакни кавлаш ҳам ёддан чиқиб, ҳамма рақсга тушишга берилиб кетди. Бу борада Зиёданинг мухлислари фаол бўлишди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1