Таҳририятимизга 2016 йил 14 июн куни Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида туғилган Муслима Ҳамрақулованинг онаси мурожаат билан келди.
— Ўзим орзу қилгандек оилага келин бўлдим, — дейди қизалоқнинг онаси. — Турмуш ўртоғим ҳам ўзим хоҳлагандек инсон. Бадавлат бўлиб ҳаёт кечирмасак-да, бир-биримизни яхши тушунганимиз учун оилада ҳамма бахтиёр. Биринчи фарзандимиз ўғил бўлди. Аллоҳга шукр, тўрт мучаси соғ. 2016 йил қизимиз дунёга келди. Қайнота ва қайнонам яхши ниятлар билан қизимга келажакда муслима, оқила аёл бўлишини истаб, Муслима деб исм қўйишди. Қизим чақалоқлигидан негадир жуда кўп йиғлаб, инжиқланар эди. Кечалари яхши ухламас, нимадандир безовта бўлаётгандек эди. Буни айтиш мен учун жуда оғир... Муслимахон тўрт ярим ойлик бўлганида атрофдаги ҳар хил товушларга бефарқ эканини сезиб қолдим. Гапларимизга ҳеч қандай ҳаракатлар билан жавоб қайтармас эди. Шу кундан бошлаб ҳаётим зулматга айланди. Наҳотки
Қизалоққа Республика ихтисослаштирилган Педиатрия илмий-амалий марказининг ЛОР касалликлари бўлимида "икки томонлама сенсоневрал эшитиш заифлиги IV- даража" ташхиси қўйилди. Шифокорлар агар қизалоқда жарроҳлик операцияси ўтказилиб, эшитиш мосламаси (кохлеар имплант) қўйилса ҳамда сурдопедагог мунтазам шуғулланса, Муслимахон бутунлай соғайиб кетишини айтишмоқда. Мазкур имплантнинг нархи 135 миллион сўмни ташкил қилади.
Аммо, Муслиманинг ота-онасининг бундай маблағни йиғишга қодир эмас. Шу боисдан улар саховатпеша, имкони бор юртдошларидан сайтимиз орқали ёрдам сўрашга қарор қилишган.
Шу сабабли darakchi.uz таҳририяти бой-бадавлат ҳамюртларимиз, қолаверса, имкони етгунча ёрдам беришни истаганларга мурожаат қилиб, Муслимахоннинг соғайиб кетишига ҳисса қўшишга ундайди.
Хайрия қилмоқчи бўлганлар учун :
Пластик карта орқали (CLICK, PAYME)
8600 3329 5453 0261
Телефон рақами: +99894 369-43-79, (93)504-12-33







