Бу ҳолат Британия қишлоқ хўжалиги вазирлиги мамлакат жануби-ғарбидаги Дорсет графлигида илк марта қайд этилди.
"H5N8 парранда гриппидан одамлар соғлиги учун таҳдид жуда паст. Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати стандартлари бўйича агентлик хабарига кўра, касаллик озиқ-овқат учун хатар туғдирмайди", - дейилади вазирлик баёнотида.
Аниқлик киритилишича, вирус паррандалар учун "жуда юқумли" ва "ўлимга" олиб келади.
Япониянинг Сикоку оролидаги Кагава префектурасида эса январь ойида тахминан 92 минг товуқ парранда гриппи вируси туфайли йўқ қилинди. Бу ҳақда Япония Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берган.






