АсосийJamiyat

“Жаҳон” ахборот агентлиги ўрнида янги медиа-марказ ташкил этилади

'“Жаҳон” ахборот агентлиги ўрнида янги медиа-марказ ташкил этилади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятига бағишланган мажлисда вазирлик ҳузуридаги “Жаҳон” ахборот агентлиги фаолиятини тубдан янгиланиши ҳақида гапирди.

Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги “Жаҳон” ахборот агентлиги ўз зиммасига юклатилган вазифаларни тўлиқ бажара олмаяпти. Шу муносабат билан “Жаҳон” ахборот агентлиги негизида ёш, салоҳиятли мутахассисларни жалб қилган ҳолда, молиялаштириш манбалари аниқ бўлган ва энг илғор техника билан жиҳозланган замонавий медиа-марказ ташкил этиш зарур, деб таклиф киритди Президент.

Бош вазир ўринбосари С.Холмуродов бу масалага масъул этиб белгиланади.

    Бошқа янгиликлар