АсосийJamiyat

Фарзандини ўқитмаётганларга 15 суткагача муддатга қамоқ жазоси берилади

'Фарзандини ўқитмаётганларга 15 суткагача муддатга қамоқ жазоси берилади'ning rasmi

Бундай ўзгартиришлар ва қўшимчалар 9.01.2018 йилдаги ЎРҚ-459-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига киритилди. Бу ҳақда “Менинг юртим” телеканали “Марказий студияси” бошловчиси Сарвар Баҳодиров хабар берди.


Эслатиб ўтамиз, МЖтКнинг 47-моддасида 2 та маъмурий ҳуқуқбузарлик кўзда тутилган:

ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик (шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши) – яъни Оила кодексининг (ОК) 73-моддасида кўзда тутилган мажбуриятларни писанд қилмаслик;

болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш – яъни ОКнинг 73-моддасини бузишда фаол ҳаракатларни бажариш.

    Бошқа янгиликлар