АсосийJamiyat

Ўзбекистондаги совуқлар мева ҳосилининг 20 фоиздан кўпини нобуд қилиши мумкин

Апрель ойида башорат қилинаётган совуқлар Ўзбекистонда мева ҳосилининг 35 фоиздан кўпини нобуд қилиши мумкин.

Kun нашрининг “РИА Новости” ахборот агентлигига асосланиб хабар беришича, энг яхши ҳолатда Ўзбекистон кутилган ҳосилнинг камида 20 фоизидан маҳрум бўлади.

“13-15 апрель кунлари ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда, ўтган ҳафта эса мевали дарахтларнинг гуллари ғунча очганди. Бу якуний ҳосилга сезиларли салбий таъсир кўрсатиши мумкин»”, – дейилади агентлик хабарида.

10-12 апрель кунлари Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши, 12 апрель куни кечга томон айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда. 13-15 апрель кунлари эса ҳаво ҳарорати -1 даражагача совиши башорат қилинган.

    Бошқа янгиликлар