Францияда инглиз қироли Ричард I Шерюрак 1199 йилнинг 6 апрелида вафот этган Шалю-Шаброль қасри сотувга қўйилди. Бу ҳақда news.day.az хабар бермоқда.
Қаср 600 квадрат метр майдонга эга бўлиб 15 та кенг хоналардан иборат. Мазкур объект ҳозирча 996,4 минг евро миқдорида баҳоланмоқда.
Қаср соҳибларининг айтишига қараганда, қаср реставрацияга муҳтож экан, келгусида ушбу объект даромадли туристик лойиҳага киритилмоқчи.






